Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган С гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди
Ноябрь 06, 2023. 09:45 • 36 сония
• 444
ҚОҲИРА, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Миср ҳукумати томонидан мамлакатимиз учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг С Гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
«Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги туркумини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув мамлакатимиз дипломатларининг Миср соғликни сақлаш вазири билан олиб борган самарали музокаралари натижасидир.
Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситаларининг ўн еттинчи партияси шу йил 4 ноябрь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси кўмагида Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди