Тошкентда Ҳиндистоннинг Жаваҳарлаъл Неру университети билан ҳамкорликда халқаро анжуман ўтказилди
Сентябрь 22, 2025. 10:58 • 52 сония
• 171
ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент давлат шарқшунослик университети Жанубий Осиё тиллари ва адабиёти олий мактаби ҳамда Деҳли шаҳридаги Жаваҳарлаъл Неру университети ҳамкорлигида "Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг инъикоси" мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Анжуманда Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистоннинг таниқли олимлари, адабиёт ва маданият намояндалари, жумладан, Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши (Indian Council for Cultural Relations - ICCR) раисининг ўринбосари Абҳай Кумар иштирок этди.
Марказий ва Жанубий Осиё вакиллари тилшунослик ва адабиётшунослик соҳаларидаги илмий изланишларини тақдим қилди, ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Тошкент давлат шарқшунослик университети Жанубий Осиё мамлакатларидаги етакчи олий билим юртлари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган. Хусусан, Ҳиндистоннинг Жаваҳарлаъл Неру университети, Деҳли университети, Жамия Миллия Исломия университети, Марказий ҳиндий тили университети ва бошқа муассасалар билан имзоланган меморандумлар доирасида ўқитувчилар ва талабалар алмашиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, форум ва конференциялар ўтказиш, қўшма нашрлар чоп этиш ва бошқа йўналишларда яқин шериклик лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди