Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Январ 10, 2025. 16:20 • 40 сония
• 220
ТЕҲРОН, 11 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари - Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Али Акбар Сафои билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот давомида транспорт ва логистика соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, Эроннинг денгиз портлари, шу жумладан, Чобаҳор портидан фойдаланиш борасида музокараларни жадаллаштириш масаласи муҳокама этилди.
Али Акбар Сафои Эрон раҳбариятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш қатъиятига ишора қилиб, Эрон мазкур минтақа мамлакатлари билан транзит ва транспортни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.
Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Ўзбекистон томонига Эрондаги муҳим транспорт-логистика "хаб"ларидан бири ҳисобланган Чобаҳор порти имкониятларидан кенг фойдаланиш, унинг ҳудудидан омборхона ва турли терминаллар қуриш ёки сотиб олиш мумкинлигини эътироф этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди