Ўзбекистонда Хитой тажрибаси асосида туризм индустрияси ҳолатини онлайн мониторинг қилиш ва баҳолаш платформаси яратилади
Декабрь 18, 2023. 08:54 • 30 сония
• 452
ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Пекин шаҳрида Хитой Туризм ва маданият академияси раҳбари Лина Чжун билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, учрашув чоғида Академия томонидан яратилган «Tourism Big Data Platform» дастури билан танишилди. Хитойнинг туризм индустрияси ҳолатини онлайн мониторинг қилиш ва баҳолаш имконини берадиган ушбу рақамли платформа 300 дан ортиқ кўрсатгичлар ва 140 та индексни ўзида акс эттирган.
Музокаралар якуни бўйича ҳамкорликда Ўзбекистонда шу каби платформани яратиш ҳамда унга керакли маълумотлар базасини шакллантириш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди