Польша фармацевтика саноати уюшмаси президенти бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди
Июль 24, 2024. 19:12 • 34 сония
• 390
ВАРШАВА, 24 июль. /"Дунё" АА/. Бугун Польша фармацевтика саноати уюшмаси президенти Кшиштоф Копец бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Делегация таркибига "Polpharma Group" ва "Adamed" каби Польшанинг энг етакчи фармацевтика компаниялари вакиллари киритилган.
Польша томони сафар давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади ва "Tashkent Pharma Park" кластери фаолияти билан танишади.
Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси маълумотига кўра, ташрифдан мақсад Ўзбекистонда "Polpharma Group" ва "Adamed" каби етакчи компаниялар билан биргаликда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди