Ўзбекистон давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ташкил этилади
Апрель 06, 2024. 10:54 • 2 дақ
• 215
ЛОНДОН, 6 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Global Partners Governance" (GPG) нодавлат нотижорат ташкилоти директори Мэтт Картер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мэтт Картер Янги Ўзбекистонда жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида, айниқса, парламентаризмни ривожлантириш, иқтисодни либераллаштириш, таълим соҳасини модернизация қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. У республикада амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар мамлакатдаги давлат бошқаруви тизимининг янада такомиллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаётганини билдирди.
Таъкидланишича, "GPG" стратегик таҳлил ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш, давлат бошқарувини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ва нашрлар, онлайн курслар ва тренинглар хизматини кўрсатиш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
"GPG" ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида 2021-2022 йилларда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган. Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдормиз", деди Мэтт Картер.
Учрашув якунида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳамда республика давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
2005 йилда ташкил этилган "GPG" ривожланаётган мамлакатларда парламентаризм ва давлат бошқарувини ривожлантириш дастурлари ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга ихтисослашган Британиянинг етакчи ННТларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ушбу ташкилот дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди