Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Хакасия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ва туризм алоқалари янада жадаллашади
Август 17, 2025. 10:55 • 45 сония
• 86
АБАКАН, 17 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Хакасия Республикаси раҳбари Валентин Коновалов билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва бошқа муҳим йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хакасия раҳбари Ўзбекистон республиканинг доимий савдо шериги ва МДҲ давлатлари орасида ташқи савдо айланмаси бўйича етакчи эканлигини маълум қилди. "Биз ҳамкорликни янада кенгайтиришга қатъий қарор қилганмиз", - деди у.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, туризм, маданият ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудлари, хусусан, Фарғона вилояти ва Хакасия Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида иқтисодий тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Тошкент–Абакан йўналишида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, Хакасияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда Хакасия Республикаси кунларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди