Ўзбекистон камончилари Бағдодда шоҳсупага кўтарилишди
Февраль 26, 2024. 17:23 • 34 сония
• 85
ТОШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ироқнинг Бағдод шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, қитъамизнинг сара мерганлари иштирокида кечган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди ва спортчиларимиз барча дастурларда шоҳсупага кўтарилишди.
Қизларимиз жамоавий дастурда финалгача етиб бориб, ҳар қилувчи босқичда ҳиндистонлик рақибаларига имкониятни бой беришди ва кумуш медаллар билан тақдирландилар. Шунингдек, йигитларимиз жамоавий, Амирхон Содиқов ва Нилуфар Ҳамроева яккалик, Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова микст дастурида бронза медалларига эга чиқишди.
Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг илк турнирини 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди