Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Баҳрайнда ўтган Жаҳон кубогида совриндорлар қаторидан жой олди
Январ 20, 2025. 15:20 • 30 сония
• 115
ТОШКЕНТ, 20 январь. /"Дунё" АА/. Қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Баҳрайнда ўтган Жаҳон кубогида иштирок етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ҳамюртларимиз мазкур мусобақада бронза медалига сазовор бўлишди.
Ушбу муваффақиятга жамоавий йўналишда қатнашган қизларимиз эришди. Ярим финалгача етиб борган қиличбозларимиз финал остонасида туркиялик рақибаларига имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун курашда эса Қозоғистон термаси 45:24 ҳисобида мағлуб этилди. Мазкур беллашувларда юртимиз шарафини Азиза Ҳамидова, Санам Назарова ва Дилназ Мурзатаева ҳимоя қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси