Logo

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнирида "А" гуруҳидан жой олди

Июль 04, 2025. 15:04 • 30 сония

601
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнирида "А" гуруҳидан жой олди

ТОШКЕНТ, 4 июль. /"Дунё" АА/. 29 августдан 8 сентябргача Ўзбекистон ва Тожикистон яшил майдонларида футбол бўйича "CAFA Nations Cup" турнири бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, бу гал "CAFA Nations Cup" қатнашчилари сони яна иккитага кўпайди. Жумладан, мусобақада меҳмон сифатида Малайзия ва Ўмон терма жамоалари иштирок этади. 

Кеча мазкур мусобақага қуръа ташлади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси "A" гуруҳидан жой олди. Бош жамоамиз мазкур гуруҳда Қирғизистон, Туркманистон ва Ўмон билан баҳс юритади. "B" гуруҳида эса Тожикистон, Эрон, Афғонистон ва Малайзия ўзаро ўйнайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш