Май ойида Самарқандда триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади
Март 18, 2025. 17:42 • 2 дақ
• 276
ТОШКЕНТ, 18 март. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 24-25 май кунлари қадимий Самарқандда бутун дунёдан энг кучли "Elite" спортчилари иштирок этадиган триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мусобақа ташкили й қўмитаси маълумотига кўра, Самарқанд 20 дан ортиқ давлатдан келган иштирокчиларни қабул қилади ва пойга давомида спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Мусобақа ғолиблари кейинги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун рейтинг очколарини қўлга киритишда катта устунликка эга бўладилар.
2024 йилда Самарқандда "World Triathlon Cup" дебюти бўлиб ўтди ва шу заҳотиёқ Бутунжаҳон триатлон халқаро федерациясининг энг юқори баҳоларини олди, шунингдек, иштирокчилар ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
"World Triathlon2 Cup" доирасида спортчилар "Standard" масофада беллашадилар: Сузиш - 1,5 км, велосипед босқичи - 40 км ва югуриш босқичи - 10 км.
"World Triathlon Para Cup"да турли тоифадаги пара-спортчилар иштирок этади: жисмоний имконияти чекланган спортчилар (PTS2-3-4-5 ), ногиронлар аравачасидаги спортчилар (PTWC) ва кўриш қобилияти заиф спортчилар ўзларининг гидлари (PTVI) билан Super Sprint масофасида: Сузиш - 750 м, велосипед босқичи - 19 км ва югуриш босқичи - 5 км.
Жаҳон кубоги доирасида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳам бўлиб ўтади ва унда профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этади.
"Standard" масофада "AGE group" тоифасидаги спортчилар ҳам иштирок этадилар.
Мусобақа минтақадаги энг йирик дам олиш маскани – "Silk Road Samarkand" замонавий сайёҳлик мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади. Мажмуа 8 та замонавий меҳмонхонани ўз ичига олади ва танлов иштирокчилари учун эксклюзив шарт-шароитлар, жумладан, турар жой учун махсус чегирмалар тақдим этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди