Ўзбекистонлик кикбоксингчилар жаҳон кубогида 72 та медални қўлга киритди
Апрель 15, 2026. 15:15 • 54 сония
• 219БАНГКОК, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд пойтахтида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциация (WAKO) томонидан ўтказилган мусобақада дунёнинг 34 давлатидан мингдан ортиқ спортчи қатнашди.
Ушбу жаҳон кубогида ҳамюртларимиз муносиб тарзда қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритди. Турнир давомида вакилларимиз жами 72 та – 36 та олтин, 22 та кумуш ва 14 та бронза медалга сазовор бўлди.
Мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Таиланд, иккинчи ўрин Вьетнам, тўртинчи ўрин эса Қозоғистон жамоаларига насиб этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


