Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги рақиблари декабрь ойида Лас-Вегасда аниқланади

Июль 31, 2025. 12:43 • 2 дақ

245
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги рақиблари декабрь ойида Лас-Вегасда аниқланади

ТОШКЕНТ, 31 июль. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 5 декабрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Американинг "ESPN" телеканали маълумотига таяниб.

Маълум қилинишича, Канада ва Мексиканинг аризалари рад этилганидан кейин турнир раҳбарияти Лас-Вегасни танлаган.

Шунингдек ўқинг

Қуръа ташлаш маросими ўтказиладиган жой 54 минг квадрат метрлик улкан экран билан жиҳозланган ва салкам 17,5 минг томошабинни ўзида сиғдира оладиган "Сфера" кўнгилочар мажмуаси бўлиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Мундиаль 2026 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Бўлажак турнир 48 та терма жамоа иштирокидаги илк жаҳон чемпионати сифатида тарихга киради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш