Logo

Тошкент шаҳри 2025 йилда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Декабрь 04, 2023. 16:22 • 47 сония

361
Тошкент шаҳри 2025 йилда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Қатарда бўлиб ўтаётган  оғир атлетика бўйича Гран-при турнири аввалида Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда яқин вақт ичида ўтадиган йирик мусобақаларга мезбон давлатлар номи белгилаб олинди. Аҳамиятлиси, Тошкент шаҳри 2025 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, 2018 йил ҳам ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати пойтахтимизга ишониб топширилган ва мусобақа юқори савияда ўтказилган эди.


2026 йилга белгиланган катталар ўртасидаги дунё биринчилиги эса Хитойнинг Ниньбо шаҳрида ўтадиган бўлди. Маълумот учун, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2024 йил Баҳрайн, 2025 йил Норвегияда ташкил этилади.


Қатар Гран-присининг биринчи кунида эса ҳамюртларимиз орасида Жамила Панфилова иштирокини бошлайди. -49 кг вазн тоифасига эга атлетимиз «В» гуруҳида ўз омадини синаб кўради.


Унинг чиқиши Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш