Ўзбекистон экспортчилари маҳсулотларини "Оқтов денгиз тижорат порти" орқали ташиш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 10, 2024. 08:18 • 47 сония
• 553
ОҚТОВ, 10 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистоннинг "Оқтов денгиз тижорат порти" миллий компанияси бошқаруви раиси Абай Турикпенбаев билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида "Оқтов денгиз тижорат порти"нинг ҳозирги ҳолати, унинг техник имкониятлари, ўзбек экспортчиларининг маҳсулотларини ушбу денгиз порти орқали учинчи давлатларга етказиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Абай Турикпенбаев "Оқтов денгиз тижорат порти" фаолияти ҳақида маълумот бериб, ҳозирги кунда порт ўз имкониятларини кенгайтираётганини, шу жумладан маҳсулотларни транзит ва контейнерли ташиш орқали диверсификация қилиш билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг муҳим бир қисмига айланаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, порт 2024 йил давомида транзит ташув ҳажмини 5 миллион тоннадан оширишни мақсад қилган. Шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан контейнерда юкларни етказиш фаол ривожланмоқда.
Учрашув якунида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни жадаллаштириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади