Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Минскда Беларус ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашди

Июнь 09, 2026. 19:21 • 2 дақ

33
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Минскда Беларус ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Минск шаҳрида Беларус ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Лукашевич билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон–Беларус муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувлар икки томонлама ҳамкорликни янги мазмун билан бойитаётгани қайд этилди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, транспорт-логистика соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, таълим, маданият ва гуманитар йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, консуллик-ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, миграция соҳасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат консуллик муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш бўйича фикр билдирилди.

Томонлар, шунингдек, жорий йилга режалаштирилган бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш