Logo

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форумда тақдим этилди

Февраль 21, 2025. 11:26 • 54 сония

76
Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форумда тақдим этилди

ПЕТРОПАВЛОВСК-КАМЧАТСКИЙ, 21 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳрида ўтказилган туризмни барқарор ривожлантириш бўйича V "Путшествуй!" ("Саёҳат қил!") форумида иштирок этишди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Ўзбекистон вакиллари "Discover Russia: Россияни Узоқ Шарқдан кашф қилиш" мавзусидаги асосий сессияда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига доир тақдимот ўтказдилар.

Иштирокчиларга мамлакатимизда туризм йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор ва дастурлар ҳақида сўзлаб берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг экологик, маданий, зиёрат, гастрономик ва саноат туризми имкониятлари, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Термиз каби тарихий шаҳарларимиз салоҳияти ҳақида таъкидланди.

 Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳлари, хорижлик сайёҳлар учун яратилган қулай шароитлар россиялик туроператорларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, форумда туризм ва меҳмондўстлик саноатини ривожлантириш, Россия ва хорижий давлатлар сайёҳлик ташкилотлари ўртасида экологик ва қишки туризмни ривожлантириш бўйича кўп тармоқли тажриба алмашиш ҳамда соҳа ҳамжамиятини ўйлантираётган энг долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони Петропавловск-Камчатский шаҳридаги етакчи туркомпаниялар билан юртимиз сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва Россиянинг ушбу ҳудудидан туристлар оқимини ошириш бўйича келишувга эришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш