Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида сайёҳлар алмашинуви ошиши кутилмоқда
Март 02, 2025. 14:10 • 37 сония
• 184
МАСҚАТ, 2 март. /"Дунё" АА/. Масқат шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми доирасида "Felix Tour" сайёҳлик компанияси асосчиси Озода Муҳидова ва "Bahwan Travel Agencies" LLC компанияси бош менежери Бижу Энтони ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўмон вакилига мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, хусусан, зиёрат туризми имкониятлари, хорижий сайёҳларга яратилган шароитлар, амалга ошириш мумкин бўлган янги турлойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Бош менежер Бижу Энтони Ўзбекистон туризм салоҳиятидан яхши хабардорлигини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қилишга тайёрлигини тасдиқлади.
Учрашув якунида икки компания ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон йўналишида янги турпакетларни жорий қилиш, юртимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини Ўмонда кенг тарғиб қилиш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди