Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик янада фаоллашади
Ноябрь 28, 2024. 15:42 • 2 дақ
• 125
КУАЛА-ЛУМПУР, 28 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия туризм, санъат ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Ислом туризм маркази бош директори Низран Нурдин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда икки мамлакат ўртасидаги зиёрат туризми соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Куала-Лумпурда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, республика туризм соҳаси вакиллари учун Малайзиянинг зиёрат туризми бўйича илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда сайёҳлик хизматларини мусулмон сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослигини тасдиқловчи "Muslim-Friendly Tourism and Hospitality Assurance and Recognition" сертификациялаш тизимига оид ўқув дастурларини ташкил этиш хусусида фикр алмашилди.
Элчи Каромиддин Гадоев сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан замонавий сайёҳлик инфратузилмасини яратиш бўйича олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар, мусулмон мамлакатлардан ташриф буюрадиган сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида сўзлаб берди.
Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм дастурлари, жумладан "зиёрат туризми", "Умра+", "маданий туризм", "гастротуризм", "қишки туризм" каби турпакетлар малайзияликлар орасида кенг тарғибот қилинаётгани таъкидланди.
Низран Нурдин икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди.
Томонлар Малайзиянинг зиёрат туризми соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш, икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари иштирокида қўшма ўқув семинарларни ташкил этишга келишиб олишди.
Таъкидлаш керакки, Малайзия ҳалол туризм стандартлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланади. Ҳукумат туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган хизматларни ҳалол сертификатлаш бўйича тартибни жорий қилган. Ушбу сертификатлаш тизими халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган бўлиб, мусулмон давлатлардан мамлакатга янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилмоқда. Хусусан, "Crescent Rating" халқаро агентлигининг "Жаҳон мусулмон туризми индекси" рейтингида Малайзия тўққизизинчи йилдирки кетма-кет биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди