"El Mundo Financiero": Мадриддан Ўзбекистон шаҳарларига янги чартер ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

Май 24, 2024. 10:41 • 49 сония

535
"El Mundo Financiero": Мадриддан Ўзбекистон шаҳарларига янги чартер ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

МАДРИД, 26 май. /"Дунё" АА/. Испаниянинг етакчи "El Mundo Financiero" электрон нашрида Мадриддан Ўзбекистон шаҳарларига йўлга қўйилган янги чартер рейсларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Испаниянинг энг йирик туроператори "World2Meet" Мадриддан Ўзбекистонга чартер рейсларни йўлга қўйди. Улар Мадридни Урганч ва Тошкент билан боғлайди.

"Мадрид–Тошкент–Мадрид" ва "Мадрид–Урганч–Мадрид" йўналишлари бўйича ҳаво қатновлари "World2Fly" авиакомпаниясининг "Airbus 330-300" самолётларида ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилади", – дейилади мақолада.

Маълум қилинганидек, "Мадрид-Тошкент" йўналишида учган биринчи самолёт 23 май куни Ўзбекистон пойтахтига қўнди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш