Logo

Мадриднинг "Атлетико" футбол клуби Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилишга кўмаклашади

Январ 30, 2025. 15:05 • 51 сония

202
Мадриднинг "Атлетико" футбол клуби Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилишга кўмаклашади

МАДРИД, 30 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Испанияга ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг машҳур футбол клубларидан бири – Мадриднинг "Aтлетико" жамоаси мутасаддилари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

"Атлетико" футбол клубининг машҳурлиги ва жаҳон миқёсидаги таъсиридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ноёб сайёҳлик маскани сифатида янада тарғиб қилишда ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий меросини оммалаштириш, шунингдек, асосий туристик йўналишларни тарғиб қилишга қаратилган қўшма маркетинг ва реклама кампанияларини ўтказиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Мазкур учрашув туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди ва хорижий сайёҳларни жалб этишга қаратилган маркетинг стратегиясини кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.

"Атлетико" футбол клуби билан ҳамкорлик Ўзбекистонга глобал ахборот ва реклама кампанияларига интеграциялашиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва мамлакатимизнинг истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш