Покистон Ўзбекистоннинг археологик объектларни сақлаш ва реставрация қилиш соҳасидаги тажрибасига қизиқиш билдирмоқда
Декабрь 02, 2024. 19:07 • 46 сония
• 149
ЛАҲОР, 2 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Панжоб вилояти туризм, археология ва музейлар департаменти раҳбари Фарид Аҳмад Тарар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Панжоб вилояти ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида ушбу соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, фотокўргазмалар ва биенналелар ташкил этиш, шунингдек, тарихий йўналишларни илгари суриш борасида катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Фарид Аҳмад Тарар Ўзбекистоннинг археологик объектларни сақлаш ва реставрация қилиш, очиқ осмон остидаги музейларни бошқариш, шунингдек, ЮНЕСКО ҳимоясидаги қадимий обидаларни муҳофаза қилиш борасидаги тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди.
Томонлар миллий қадриятларни оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилдилар.
Ушбу ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва унинг Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сафарини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарлари асосий йўналишлар сифатида белгиланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди