Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлик ташкилотлари вакиллари соҳадаги муаммолар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Июнь 23, 2025. 12:01 • 51 сония

65
Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлик ташкилотлари вакиллари соҳадаги муаммолар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

АТИРАУ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимизнинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхона ташаббуси билан Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда йирик туристик корхоналар, "Флай Арыстан" авикомпанияси ва маҳаллий тадбиркорлар қатнашди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси санатор-курортлар бош бошқармаси раҳбарияти, санаториялар вакиллари, Ўзбекистон тиббиёт туризм уюшмаси, туристик корхоналар, "Дипсервис хизмати" ва Қозоғистон "Халқ банки" ва унинг Тошкентдаги "Тенге банки" раҳбарияти онлайн тарзда иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари, Ўзбекистон туристик салоҳияти, маданий-тарихий мероси, янги тур йўналишлар ва хизматлар билан танишдилар.

Анжуман давомида икки мамлакат сайёҳлик компаниялари дуч келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди. 

Қозоғистон фуқароларини Ўзбекистоннинг тиббиёт туризми имкониятларидан кенг фойдаланишга жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Флай Арыстан" авиакомпания вакиллари ўз чиқишларида, жорий йилнинг 15 июль санасидан бошлаб "Атирау-Тошкент" йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта авиарейслар йўлга қўйилишини маълум қилдилар. Бу ўз навбатида, Қозоғистондан Ўзбекистонга туристлар ва ишбилармон доиралар вакилларининг оқимини оширишга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш