Logo

Хитой ОАВ бўлажак "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси ҳақида ёзмоқда

Октябрь 28, 2024. 08:47 • 2 дақ

133
Хитой ОАВ  бўлажак "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси ҳақида ёзмоқда

ПЕКИН, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Sohu", "Takungpao", "Sino-Asia web TV Station" янгиликлар порталлари, "Lookwe", "Psearcher" ва "Китай" журналлари 21-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.



Хитой нашрлари ёзганидек, бу йил Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси илк бор "CAEx" (Central Asian Expo Uzbekistan) халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилади.

Таъкидланишича, ТХТЯ энг йирик ахборот тадбири бўлиб, туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш ва ҳамкорлик учун ишбилармонлик алоқалари алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради. Сўнгги ўттиз йилликда ТХТЯ туризм соҳасидаги энг қизиқарли тадбирлардан бири сифатида ўзини намоён қилди ва ҳар йили "БМТ Туризм" ташкилоти расмий кўмагида ўтказиладиган Марказий Осиёдаги энг йирик тадбир ҳисобланади.

Бу йил ярмарка бутун дунёдан сайёҳлик бизнеси мутахассисларини бирлаштиради ва кўп жиҳатдан етакчи туризм ҳамда транспорт компаниялари, йирик меҳмонхона тармоқлари, дипломатик корпуслар, туризм соҳасидаги таълим муассасалари, шунингдек, MICE туризм вакиллари учун фойдали бўлади.

Нашрларда бу йил Хитой Маданият ва туризм вазирлиги ТХТЯда миллий павильон билан иштирок этиши хабар қилинган. "Уларнинг "ТХТЯ-2024" кўргазмасида иштирок этиши туризм ва маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлайди, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очади", – дейилган манбаларда.

Мақолалар якунида "Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатга йирик компанияларни жалб қилиш, сайёҳлар сонини кўпайтириш, шунингдек, туристик хизматларнинг барча турларига талабни оширишга хизмат қилди", – деб ёзган Хитой ОАВ.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш