Ўзбекистон ва Таиланд зиёрат туризми соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Декабрь 15, 2024. 07:45 • 42 сония
• 269
БАНГКОК, 15 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Фахриддин Султонов Таиланд Марказий ислом кенгаши раисининг ўринбосари Абдуллаҳ Ноомсук билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда, шунингдек, "Uzbekistan Airways" АЖнинг Бангкокдаги ваколатхонаси ва миллий сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди. Таиланд томонига Ўзбекистоннинг зиёрат туризми, инвестициявий ва савдо имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги ҳамкорликни, хусусан, таълим, маънавий-маърифий ва маданий алмашинув соҳаларида кенгайтириш учун юқори салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Мулоқот якунида икки давлат ўртасида маданий алоқаларни кенгайтириш ва бизнес имкониятларини ривожлантириш мақсадида Таиланд мусулмонлари етакчилари ва ишбилармон доиралари делегациясини Ўзбекистонга сафарини ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.
Марказий Ислом Кенгаши – Таиланддаги ислом дини ишлари бўйича асосий бошқарув органи ҳисобланади. Кенгаш исломий ташкилотларни бошқариш ва мамлакат мусулмонлари манфаатларини миллий даражада ифодалаш учун масъулдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди