Буюк Британиянинг энг қадимий сайёҳлик бренди Ўзбекистон туризм имкониятларини тарғиб этишга кўмаклашади
Март 29, 2024. 15:15 • 58 сония
• 217
ЛОНДОН, 29 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг "Cox&Kings" сайёҳлик компанияси ижрочи директори Жорж Колвин билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

1758 йилда ташкил этилган "Cox&Kings" компанияси Буюк Британиядаги энг қадимий сайёҳлик бренди ҳисобланади. Компания, шунингдек, британиялик сайёҳлар учун хорижий турларни ташкил этишда ҳам етакчи саналади.
Мулоқот давомида Британиядан Ўзбекистонга туристлар оқимини ошириш, мамлакатимиз сайёҳлик имкониятлари ва янги йўналишларини ҳамкорликда Британия кенг оммаси ўртасида тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Жорж Колвин Ипак йўли чорраҳасида жойлашган ва турли маданиятларни бирлаштирган Ўзбекистон замини Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хива сингари қадимий шаҳарлари ҳамда дунёга машҳур тарихий обидалари билан британиялик сайёҳларни фаол жалб этаётганини таъкидлаб ўтди.
"Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси ва очилаётган янги йўналишлар сайёҳлар учун мавсум даврини кенгайтиришга, уларнинг мамлакатда бўлиш вақтини узайтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, мазкур ўзгаришлар Ўзбекистонга йилнинг исталган даврида саёҳат қилиш имконини бермоқда", деди у.
Музокаралар натижасида томонлар жорий йилда 2500 нафар британиялик сайёҳларни мамлакатимизга юбориш ва Ўзбекистон сайёҳлик жозибадорлигини Буюк Британияда кенг тарғиб қилиш мақсадида етакчи оммавий ахборот воситаларида мавзуга оид мақолаларни жойлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди