Испаниянинг сайёҳлик компаниялари Тошкент вa Урганчга чартер рейсларини очишга ҳозирлик кўрмоқда
Январ 21, 2024. 07:53 • 54 сония
• 384
МАДРИД, 21 январь. /«Дунё» АА/. Мадрид шаҳрида Испаниядан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйишга бағишланган вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

650 дан ортиқ киши иштирок этган тадбир Испаниянинг етакчи «World2Meet» туроператори томонидан «NewBlue» ва «Kannak» сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Вебинарда сўзга чиққан «World2Meet» туроператори тижорат ишлари бўйича директори Фернандо Лусини Ўзбекистон Ипак йўлидаги марваридларидан бири эканини, мамлакат ўзининг гастрономияси ва меҳмондўстлиги билан машҳурлигини таъкидлади.
Чартер рейслари Мадридни Урганч ва Тошкент аэропортлари билан боғлайди ва «World2Meet» туроператорига тегишли «World2Fly» авиакомпаниясининг «Airbus 330-300» самолётларида амалга оширилади.
Парвозлар икки босқичда - 8 майдан 12 июнгача ва 4 сентябрдан 30 октябргача ташкил этилади.
«Kannak» сайёҳлик компанияси директори Карлос Флоридо мазкур чартер рейслар доирасида Ўзбекистонга сайёҳлик йўналишини ишлаб чиққанини билдирди. Унинг айтишича, ушбу йўналишнинг ўзига хослиги шундаки, тур Урганчда бошланиб, Тошкентда тугайди ёки аксинча.
Бир ҳафта давомида ушбу йўналиш Ўзбекистоннинг Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари бўйлаб минг километрга яқин масофани босиб ўтади. Республика бўйлаб саёҳат автобусларда амалга оширилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди