Ўзбекистон мустақил саёҳатлар учун дунёдаги энг яхши бешта йўналиш қаторига кирди

Сентябрь 10, 2026. 13:00 • 2 дақ

136
Ўзбекистон мустақил саёҳатлар учун дунёдаги энг яхши бешта йўналиш қаторига кирди

КИЕВ, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон “Much Better Adventures” халқаро туристик платформаси талқинига кўра 2026 йилда ёлғиз саёҳат қилиш учун дунёнинг энг яхши бешта йўналиши қаторидан ўрин олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Kyiv Diplomatic” журналига таяниб.

“Solo Travel Index 2026” рейтингида мутахассислар 26 та мамлакатни банд қилиш (брон) тенденциялари, сайёҳларнинг шарҳлари, хавфсизлик даражаси, виза шароитлари ва овқатланиш нархлари сингари кўрсаткичлар бўйича баҳоладилар. Ўзбекистон Италия, Япония ва Португалия каби давлатлар билан бир қатордан жой олди.

Муаллифлар АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилганидан кейин америкалик сайёҳларнинг қизиқиши ортганини таъкидлаб, мамлакатнинг афзалликлари қаторида тарихий мерос, ранг-баранг табиат ва туристик инфратузилмани эътироф этдилар.

Шунингдек ўқинг

Ёлғиз саёҳатчилар учун Нурота тоғларидаги пиёда йўналишлар, анъанавий ўтовларда тунаб қолиш ва Қизилқум чўли орқали Айдаркўлга саёҳат қилиш тавсия этилади.

Шунингдек, Буюк ипак йўли тарихи билан боғлиқ бўлган Самарқанд, Бухоро ва бошқа қадимий шаҳарларнинг маданий мероси алоҳида қайд этилган.

Ўзбекистон саёҳат харажатларининг ҳамёнбоплиги билан ҳам ажралиб туради ва аввалроқ “Condé Nast Traveler” талқини бўйича энг арзон туристик йўналишлар рўйхатига киритилган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш