Ўзбекистонда "Тошкент мозаикалари" махсус мобил иловаси ишга туширилди
Май 06, 2024. 18:09 • 38 сония
• 310
ТОШКЕНТ, 6 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда "Тошкент мозаикалари" махсус мобил иловаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Uzbektourism.uz" маълумотига кўра, илова фойдаланувчиларга "Калейдоскоп" функцияси ва кенгайтирилган реаллик билан тўлдирилган AR фильтрлари ёрдамида Тошкентдаги модернизм дизайни асосида барпо этилган объектлар мозаикалари билан танишиш имконини беради.
Функциядан смартфон камерасини жойида объектга йўналтириш орқали фойдаланиш мумкин.
"Тошкент мозаикалари" онлайн каталогида 334 мозаика ҳақида фотосуратлар, жойлашган жойи ва улар ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Бугун мозаикалар Тошкентнинг расман маданий мерос объекти сифатида тан олинган. Илованинг ишга туширилиши Ўзбекистонда сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, мамлакат аҳолиси ва сайёҳлар учун мозаикани сақлаб қолишга ёрдам беради.
Иловани "Google Play", "App Store", "AppGallery" платформалари орқали юклаб олиш мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди