Буюк Британияда Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қўлланмаси тайёрланади
Июнь 26, 2024. 16:00 • 54 сония
• 148
ЛОНДОН, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов британиялик таниқли ёзувчи Калум МакЛеод билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида британиялик ёзувчи сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, унинг рақобатбардошлиги ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш, шунингдек, жаҳон бозорларида миллий сайёҳлик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Унинг айтишича, Ўзбекистон ўзининг тарихий, маданий ва хушманзара гўшалари, уларнинг негизида барпо этилган туризм масканлари ва замонавий меҳмонхоналари ҳамда хорижий сайёҳларга нисбатан жорий этилган соддалаштирилган тартиб-таомиллари билан бемалол мамлакатга ташриф буюрувчи туристлар сонини кескин ошириши мумкин.
"Ўзбекистон миллий туризм брендини, шу жумладан унинг тарихи ва маданияти, замонавий ривожланиши ҳамда янги сайёҳлик йўналишлари ва инфратузилмаларини Британияда кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрман", деди Калум МакЛеод.
Музокаралар натижасида британиялик ёзувчи билан ҳамкорликда Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қўлланмасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Калум МакЛеод 1996 йилдан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Британия аудиторияси учун нашр этилган "Ўзбекистон: Самарқанд сари олтин йўл" номли 9 та саёҳат қўлланмасининг муаллифи ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди