Венгриядан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этиш бўйича янги дастурлар амалга оширилади
Ноябрь 06, 2024. 16:17 • 2 дақ
• 134
БУДАПЕШТ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси" давлат унитар корхонаси вакиллари ва Венгриянинг "1000 йўл" компанияси директори Олег Ермилов ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва Венгриядан сайёҳларни жалб этишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.
Венгриядаги етакчи туроператорлардан бири бўлган "1000 йўл" сайёҳлик компанияси Марказий ва Шарқий Европанинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил этишга ихтисослашган, шунингдек, Ўзбекистонга саёҳатлар жалб қилади.
Музокаралар чоғида Бюро вакили Ўзбекистон туризм индустриясидаги тенденциялар, янги лойиҳалар ва туризмни қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, экологик, гастрономик ва маданий йўналишлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Венгрия томони ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдириб, ўзбек маданий мероси, тарихий обидалари ва миллий қадриятлари европалик сайёҳлар учун жозибадорлигини қайд этди.
Олег Ермилов Ўзбекистонни дам олиш ва маданий туризмнинг ўзига хос йўналиши сифатида оммалаштириш йўлида биргаликда иш олиб бориш ниятини билдирди.
Венгриядан сайёҳларни жалб қилиш мақсадида "Дипломатик сервис хизмати бюроси" ДУК томонидан ташкил этилган бир ҳафталик гастрономик туризм дастурларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда қўшма туристик йўналиш яратиш ва ишга тушириш бўйича келишувларга эришилди.
Томонлар ушбу ташаббуслар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги туризмни барқарор ривожлантириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди