Япония пойтахтидаги энг катта экранда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилмоқда
Декабрь 13, 2023. 17:50 • 45 сония
• 149
ТОКИО, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Япония пойтахтида жойлашган йирик Шибуя чорраҳасидаги катта экранда Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган видеолавҳалар намойиши бошланди, деб хабар қиляпти «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳадан мақсад мамлакатимизга Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, тарихий шаҳарларимизнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишдан иборат.
15 сония давом этадиган видеороликлар эрталаб соат 6.00 дан соат 24.00 гача кўрсатилади. «Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси» мавзусида тайёрланган ушбу лавҳаларда Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларимизнинг тарихи ва қадимий бинолари ҳақидаги муҳим маълумотлар Япония пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари эътиборига тақдим қилинмоқда.
Ушбу намойиш, шубҳасиз, Япония жамоатчилиги ўртасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Шибуя - нафақат Токиодаги, балки дунёдаги энг гавжум пиёдалар ўтиш чорраҳаси ҳисобланади. Бу ердан бир вақтнинг ўзида 3 мингдан ортиқ аҳоли ўтади. Дам олиш кунлари эса чорраҳадан салкам 2,5 миллион киши фойдаланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Швейцарияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
Немис туроператорлари Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти билан танишди
Ўзбекистон–Япония ўртасида сайёҳлар алмашинуви ривожланмоқда
Ўзбекистон ва Германия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда