“The Herald Scotland”: Ўзбекистонда таълим соҳаси миллий устувор йўналишга айланмоқда
Февраль 06, 2026. 14:00 • 49 сония
• 65
ГЛАЗГО, 7 февраль. /“Дунё” АА/. Шотландиянинг нуфузли “The Herald Scotland” газетасида Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш ва ёш авлод таълимига қаратилаётган давлат сиёсати ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашр Глазго университетида (University of Glasgow) “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар — Маржона Мейлиева, Салтанат Исмаилова ва Зулхумор Рахмонованинг муваффақиятларига тўхталган. Талабалар хорижда орттирган тажрибалари ва ушбу стипендия уларнинг илмий ҳамда касбий ривожланишида қандай муҳим роль ўйнагани ҳақида сўзлаб берганлар.
Мақолада таъкидланишича, “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар дунёнинг етакчи университетларида билим олиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида жамиятни модернизация қилиш ва мамлакатда узоқ муддатли стратегик ислоҳотларни амалга оширишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Британия нашри Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этишини қайд этар экан, таълим ва инсон капиталига тикилаётган сармояларни барқарор ривожланиш ҳамда глобал миқёсда рақобатбардошликни таъминлашнинг асосий манбаи сифатида баҳолаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
