Logo

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон минтақада тобора кучли ва барқарор инвестиция марказига айланиб бормоқда

Декабрь 31, 2025. 21:16 • 2 дақ

161
Туркиядан муносабат: Ўзбекистон минтақада тобора кучли ва барқарор инвестиция марказига айланиб бормоқда

АНҚАРА, 3 январь. /“Дунё” АА/. Туркиядаги нуфузли “Cengiz Holding” компанияси бошқаруви раиси Меҳмет Женгиз Ўзбекистон Президентининг парламент ва халққа йўллаган Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида қардош мамлакат – Ўзбекистонда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини катта мамнуният билан кузатиб келамиз. Давлат раҳбари таклиф ва ташаббуслари мамлакат тараққиётига хизмат қилиш баробарида, халқаро даражадаги инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.

Бугун Ўзбекистон минтақада кучли ва барқарор инвестиция марказига айланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Мамлакатингизда фаолият юритаётган “Cenergo” компаниямиз томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалар халқаро стандартларга мувофиқ равишда ривожланиб бормоқда. Айтишим керакки, бугун Янги Ўзбекистонда инвесторлар учун ишончли ва хавфсиз муҳит яратилган.

Компаниямизнинг янгидан янги лойиҳалари иш ўринларини кўпайтириш баробарида, меҳнат хавфсизлиги ҳамда сифат назорати тизимининг ривожланишига замин яратмоқда.

Халқаро шерикларимиз билан музокаралар жараёнида Ўзбекистонни нафақат катта салоҳиятли давлат, балки ҳуқуқий, савдо-тижорий ва молиявий жиҳатдан ишончли, инвесторлар учун қулай мамлакат сифатида эътироф этаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу мамлакатингизга бўлган қизиқишнинг кундан кунга ортиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномаси мамлакатда ислоҳотларни давом эттириш ва кенгайтириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани модернизация қилиш, транспортни ривожлантириш тенденциясини яққол намойиш этади. Умуман олганда, ушбу мурожаат мамлакат раҳбариятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мавжуд ютуқлари асосида келажакка ишонч билан қарашини кўрсатади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини кириб келган янги йил билан самимий қутлайман. Янги йил барчамизга мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар ва файзу барака олиб келсин.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш