Logo

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари 10 та янги қўшма лойиҳаларни ишга туширдилар

Март 26, 2026. 17:30 • 2 дақ

57
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари 10 та янги қўшма лойиҳаларни ишга туширдилар

ТОШКЕНТ, 26 март. /“Дунё” АА/. Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон бугун йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат етакчилари 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар.

Улар доирасида Тожикистонда мебель ва чарм маҳсулотлари корхоналарини ташкил этиш, маиший техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўқимачилик қувватларини барпо қилиш, Тошкентда турар жой мажмуаси ва савдо объектларини қуриш ҳамда Фарғона вилоятида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, Андижон вилоятида сут маҳсулотлари, Сурхондарё вилоятида эса мева шарбатлари ва металл брикетлар ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари тақдимот қилинган лойиҳаларнинг амалга оширилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга кучли суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш