Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Саудия Арабистонининг Қосим минтақаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади

Сентябрь 12, 2025. 11:00 • 51 сония

76
Ўзбекистон ҳудудлари ва Саудия Арабистонининг Қосим минтақаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади

БУРАЙДА, 12 сентябрь, /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Бурайда шаҳрида Саудия Арабистонининг Қосим минтақаси ҳокими шаҳзода Файсал бин Мишъал Ол Сауд билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Файсал Ол Сауд сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бораётганини, бу бевосита икки мамлакат раҳбарияти ўртасида ўрнатилган яқин муносабатлар туфайли амалга ошаётганини айтиб ўтди.


"Ўзбекистон Саудия Арабистони учун Ислом оламида ишончли шерик мамлакат ҳисобланади. Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонга ўттиз кунлик визасиз кириш тартиби жорий қилингани учун ташаккуримизни изҳор этамиз. Сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Ноиф халқаро аэропортидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни таклиф қиламиз", – деди Қосим минтақаси ҳокими.


Учрашувда таълим соҳасида ҳам улкан имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Ўзбекиcтон ва Қосим минтақаси университетлари ўртасида англашув меморандумларини имзолаш ҳамда ўзбекистонлик талабалар учун грантлар ажратиш имкониятлари муҳокама қилинди.


Минтақа раҳбариятига Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази ва Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий мажмуаси очилиш маросимига иштирок этиш таклифи билдирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш