Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадаллашади

Ноябрь 19, 2024. 10:06 • 37 сония

166
Ўзбекистон ҳудудлари ва Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадаллашади

ОСТОНА, 19 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Олмаота вилояти акими Марат Султангазиев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, савдо соҳаларидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбатдош мамлакатимиз ҳудудлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини ва жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида Олмаота вилоятининг Ўзбекистон билан ўзаро савдоси 171 миллион АҚШ долларни ташкил этганини таъкидлади.

Учрашув якунида мавсумий мева ва сабзавотларни ўзаро етказиб бериш, сут маҳсулотлари ва қадоқлаш материалларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Олмаота вилояти делегациясининг Қашқадарё вилоятида ўтказиладиган "Kashkadarya invest – 2024" бизнес-форумида иштирок этишни уюштириш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш