Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Ростов вилояти ўртасида миграция, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

Апрель 30, 2025. 08:00 • 58 сония

760
Ўзбекистон ҳудудлари ва Ростов вилояти ўртасида миграция, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

РОСТОВ-ДОН, 30 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Ростов вилояти губернаторининг янги тайинланган биринчи ўринбосари Алексей Господарев билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожланишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар самарадорлиги таъкидланди.

Туризм соҳасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Ушбу жабҳада яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли турпакетларни ишлаб чиқиш мақсадида икки мамлакат ҳудудларидаги сайёҳлик агентликлари ва тегишли давлат ташкилотлари вакилларининг учрашувларини давом эттириш таклиф этилди.

Ростов вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Алексей Господарев Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади. У саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.

Меҳнат миграцияси соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокамаларнинг асосий мавзуси бўлди.

– Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича имкониятларимиз анча кенг. Ҳозирги кунда Ростов вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимлари, хусусан ҳамширалар етишмайди, – деди у. – Ҳамшираларни Таганрог шаҳридаги шифохонага пилот лойиҳа сифатида жалб қилишимиз мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш