Ўзбекистон Россия давлат гидрометеорология университети билан гидрометеорология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Май 17, 2025. 13:38 • 54 сония
• 172
САНКТ-ПEТEРБУРГ, 17 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаcи ходимлари Россия давлат гидрометеорология университети (РДГМУ) ректори Валерий Михеев ҳамда ушбу олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ректор Валерий Михеев билан кечган суҳбатда Россиядан таълим грантларини жалб қилиш, биргаликда гидрометеорология соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва академик алмашинувни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик талабалар билан кечган мулоқотда юртимизда кечаётган янгиланишлар, хусусан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, ватандош талабларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Дипломатлар РДГМУга ташриф давомида хорижий талабаларнинг ўқиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши бўйича яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.
1930 йилда ташкил этилган РДГМУ Россиядаги ягона гидрометеорология соҳаси бўйича олий таълим муассасаси саналади. Мазкур университет Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази, Ғани Мавлонов номидаги Сейсмология институти, "ЎзЛИТИнефтегаз" АЖ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик битимларини имзолаган.
Ҳозирги кунда ушбу университетда Ўзбекистоннинг 183 нафар фуқароси бакалавриат ва магистратура дастурларида таҳсил олмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади