Logo

Ўзбекистон ва Конрад Аденауэр жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Август 22, 2025. 12:56 • 33 сония

102
Ўзбекистон ва Конрад Аденауэр жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

БЕРЛИН, 22 август. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Европа ва халқаро алоқалар бўйича бош котиби ўринбосари Герхард Валлерс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

Мулоқот аввалида жамғарманинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга қўшган ҳиссаси, жумладан ҳуқуқий давлат қурилиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.

Томонлар, шунингдек, икки томон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.

Бундан ташқари, қўшма тадбирлар ташкил этиш, парламентлараро делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёшларга Германиянинг етакчи олий таълим муассасаларида магистратура ва илмий тадқиқотлар учун грантлар ажратиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш