Мадрид шаҳрида ўтказилган «Plov Party» катта муваффақиятга эришди
Январ 23, 2024. 10:54 • 50 сония
• 213
МАДРИД, 23 январь. /«Дунё» АА/. Мадридда мамлакатимиз элчихонаси кўмагида ҳамюртларимиз томонидан «Plov Party» тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон миллий таомлари, ўзбек халқининг бой маданий анъаналарини намойиш этишдан иборат эди.
Меҳмонлар палов тайёрлаш жараёнини томоша қилишди, шунингдек, бошқа машҳур миллий таомлар – сомса, шиш кабоб, қандолатчиликни татиб кўришга муяссар бўлди.
Қайд этиш керакки, «Plov Party» ҳар ой Испаниянинг Валенсия ва Барселона шаҳарларида ўтказиб келинади. Айнан шу шаҳарлардаги ўзбек ресторанларида ошпазларимиз Ғулом Турғунов ва Маъмура Набиева ишлайди. Тадбир шу қадар машҳур бўлиб кетдики, уни Испания пойтахти – Мадрид шаҳрида ўтказишга ҳам қарор қилинди.
Мадрид аҳолиси ва меҳмонлари орасидан 1000 дан ортиқ киши тадбир иштирокчисига айланди. Ҳамма паловнинг ҳайратланарли таъмидан мамнун бўлди, унинг катта қозонларда қандай тайёрланаётганини катта қизиқиш билан кузатди.
Фаол юртдошларимиз туфайли Ўзбекистон ва унинг гастрономик, маданий ва сайёҳлик салоҳияти Испания ва жаҳон ҳамжамияти эътиборини тобора кўпроқ ўзига жалб қилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади