Logo

Берлинда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги молиявий-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Сентябрь 14, 2025. 10:34 • 33 сония

128
Берлинда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги молиявий-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

БЕРЛИН, 14 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги давлат котиби Нилс Аннен билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори баҳоланди. Мамлакатларимиз ўртасида тизимли йўлга қўйилган молиявий-техникавий ҳамкорлик ва унинг доирасида ҳаётга татбиқ этилаётган ижтимоий йўналишдаги йирик инвестициявий лойиҳалар эътироф этилди.


Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли алоқаларни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Жорий йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро маслаҳатлашувларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш