Logo

Британия компаниясининг илғор технология ва ечимлари Ўзбекистон энергетика соҳаси ривожига йўналтирилади

Август 23, 2025. 11:05 • 39 сония

58
Британия компаниясининг илғор технология ва ечимлари Ўзбекистон энергетика соҳаси ривожига йўналтирилади

ЛОНДОН, 23 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "Cavitas Energy" компанияси раҳбари Грэм Макней билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда нефть-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, энергетика соҳасига илғор технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш имкониятлари кенг муҳокама қилинди.


Шунингдек, "Cavitas Energy" компаниясининг замонавий технологиялари орқали иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб баҳоланган нефть конларини тижорат жиҳатдан рентабел активларга айлантириш имкониятлари ҳам батафсил кўриб чиқилди.


Мазкур ёндашув нафақат мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, балки мамлакат энергетика салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.


– "Cavitas Energy" компанияси Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва амалий ҳамкорлик ўрнатишга тайёр, – деди Грэм Макней. – Шу билан бирга, компаниямиз ўзининг илғор технология ва ечимларини Ўзбекистон энергетика соҳаси ривожига йўналтиришга катта қизиқиш билдирмоқда".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш