Ўзбекистон дипломатлари Эфиопия ва ЖАР вакиллари билан виза тартибини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди
Июль 24, 2026. 11:00 • 51 сония
• 131ДОҲА, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Эфиопия ташқи ишлар давлат вазири Хадера Абера ва Жанубий Африка Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар ва ҳамкорлик департаменти вакили Сандиве Фадана билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмиятчилигини соддалаштириш, виза олиш жараёнини енгиллаштириш ҳамда визасиз тартиб жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди. Фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари учун янада қулай шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувлар якунида виза тартибини янада соддалаштириш орқали туризм, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

