Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси мутасаддилари билан қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар

Январ 15, 2024. 12:31 • 52 сония

362
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси мутасаддилари билан қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар

ВЛАДИВОСТОК, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари - Приморск ўлкаси уй-жой коммунал хўжалиги вазири Виталий Блоцкий, қурилиш вазири вазифасини бажарувчи Алексей Першин ва Халқаро ҳамкорлик агентлиги бошлиғи Алексей Старичков билан музокаралар ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини таъминлаш ва Ўзбекистон фуқароларини Приморск ўлкасига қонуний тарзда ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Приморск ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари Виталий Блоцкий Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг бугуни ҳолатини юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистондан Приморск ўлкасида ишлаётган мигрантларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Приморск ўлкаси расмийлари жорий йилда ҳудудда амалга ошириладиган йирик қурилиш ишларига 7 минг ишчи кучи етишмаётганини маълум қилди. Биринчи босқичда ушбу қурилиш ишларига 1200 нафар ишчиларни жалб этиш ва уларга барча шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Учрашув сўнггида Приморск ўлкаси қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасида қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш ҳамда имзолашга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш