Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Приморск ўлкаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларидаги шериклик кенгаймоқда
Ноябрь 10, 2024. 11:17 • 51 сония
• 422
ВЛАДИВОСТОК, 10 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Приморск ўлкаси ҳукумати вакиллари билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Приморск ўлкаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, Приморск ўлкасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри экспортини кенгайтириш, туризм ва меҳнат миграцияси соҳасида алоқаларни янги босқичга кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 21-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Ипак йўлида туризм" 29-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Приморск ўлкаси раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг иштирокини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Штутгарт шаҳрида Ўзбекистон-Германия бизнес-форумлари ва реклама кампанияларини ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди



