Logo

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Рамазон ойи муносабати билан байрам тадбири ташкил этди

Март 25, 2024. 07:48 • 55 сония

232
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Рамазон ойи муносабати билан байрам тадбири ташкил этди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 25 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Екатеринбург шаҳрида кечки ифтор ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.



Тадбирда Свердловск вилояти маҳаллий ҳокимиятининг бир қатор вакиллари, Россия ТИВ Уралдаги вакилининг ўринбосари, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллари ва дипломатлари, бир қатор Кавказ республикалари, хусусан Доғистон, Ингушетия, Чеченистон ҳукуматларининг Уралдаги доимий вакиллари, турли диаспора раҳбарлари, Челябинск, Советский, Екатеринбургдаги ўзбек диаспора раҳбарлари ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирга, шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кўп ташриф буюрадиган Екатеринбург ва Верхняя Пишма шаҳарларидаги жоме масжидларининг имомлари ҳам таклиф қилинди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи видеофильмлар ва тақдимот намойиш этилди. Хусусан, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган муқаддас зиёратгоҳлар ҳақидаги маълумотлар меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Шу билан бирга, тадбир меҳмонларига ўзбекистонлик ҳунармандлар томонидан Ўзбекистон шаҳарларида ишлаб чиқарилаётган амалий санъат маҳсулотлари, шунингдек, мамлакатимиздаги гастрономик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Татаристоннинг Уралдаги доимий вакили Ҳайдар Гильфанов Бош консулхона очилганидан сўнг ўзбекларнинг бой тарихи ва маданияти ҳамда қадриятлари кенг тарғиб қилинаётганини эътироф этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш