Туркияда Эркин Воҳидовнинг "Руҳлар исёни" асари спектакли намойиш этилди
Декабрь 01, 2024. 02:18 • 47 сония
• 237
ИСТАНБУЛ, 1 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда Истанбул шаҳри Кадикой туманидаги "Mesleki ve Teknik Anadolu Lisesi Salonu"саройида юртимизнинг бой маданий мероси ва таълим салоҳияти бағишланган тадбир ташкил этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Истанбул шаҳрида вақтинча ва доимий яшовчи ватандошлар, Туркия давлат идоралари, маданият, таълим ва туризм соҳаси мутахассислар, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва бошқалар қатнашди.
Тадбир давомида Ўзбекистон бош консули ва Туркия Таълим вазирлигининг Истанбул шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Булент Алаш ўртасида учрашув ўтказилди. Музокараларда икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, Истанбул шаҳрида ўзбек мактабини ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди. Бундан ташқари, таълим ва маданият жабҳасидаги алоқалар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада кенгроқ тарғиб қилишга хизмат қилиши мумкинлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида "Турон" мактаб театри томонидан Эркин Воҳидовнинг "Руҳлар исёни" асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади