Ўзбекистоннинг янги элчиси Ливан Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Сентябрь 05, 2025. 16:45 • 47 сония
• 648
БЕЙРУТ, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Ливанга янги тайинланган элчиси Абдусалом Хатамов (қароргоҳи Масқат шаҳрида жойлашган) ушбу мамлакат Президенти Жозеф Аунга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Президент Жозеф Аун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Ливан билан икки томонлама алоқаларини ривожлантириш мақсадида элчи тайинлагани учун самимий миннатдорлик билдирди ва эзга саломларини йўллади.
Ўзбекистон элчиси, шунингдек, Ливан ташқи ишлар вазири Юсуф Ражжи билан учрашди.
Томонлар Ливан ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор билдириш баробарида, турли даражалардаги икки томонлама ташрифлар ташкил қилиш, маданият кунларини ўтказиш ва ўзаро туристлар оқимини ошириш қаратилган тадбирлар уюштириш таклифларини қўллаб-қувватладилар.
Эслатиб ўтамиз, Абдусалом Хатамов 2024 йил 4 февраль куни Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси сифатида Маскат шаҳрига ташриф буюрган эди. 2024 йил март ойида эса у Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидга ишонч ёрлиқларини топширди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади