Ўзбекистон ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари юқори босқичга кўтарилади
Июнь 13, 2025. 07:22 • 50 сония
• 566
ДУБЛИН, 13 июнь. /"Дунё АА/. Ўзбекистоннинг Ирландиядаги элчиси Равшан Усманов (қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган) Дублинда ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги, Қўшимча ва олий таълим, тадқиқотлар, инновациялар ва фан вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқотлар аввалида Ирландия томони Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади ва икки давлат ўртасидаги алоқаларни барча жабҳаларда жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамда таълим соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги, АКТ, фармацевтика ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳалари истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.
Шунингдек, икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма таълим ва илмий дастурларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон давлат хизматчилари учун Ирландияда қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Учрашувлар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича доимий мулоқот ва шерикликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади